Юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди

21:08 14 Март 2022 Жамият
949 0

Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 1 999 530 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 268 553 дозага етди.

Улардан:

— 2 404 480 дозаси AstraZeneca;

— 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

— 1 341 790 дозаси "Sputnik V";

— 8 580 460 дозаси Moderna;

— 4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;

— 1 976 000 дозаси Sinovac;

—  343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 46,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 14 275 449 доза вакцина захираси мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер