Юртимизда "Тоза ҳаво" ойлиги ўтказилмоқда

12:46 12 Апрель 2022 Жамият
1198 0

Республикамиз ҳудудида ҳар йили икки босқичда “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилади. Жорий йилнинг 10 апрелдан бошланган мазкур тадбир Давлат экология қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Кўзланган асосий мақсад автотранспорт воситаларидан атроф-муҳитга етказилаётган зарарли таъсирларни камайтиришга, шунингдек атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик талабларига риоя қилинишига йўналтирилган.

Тадбир давомида автотранспорт воситаларидан ташланаётган зарарли газларнинг токсиклик даражаси ва тутун қалинлиги бевосита махсус асбоблардан фойдаланилган ҳолда ўлчаш йўли билан назоратдан ўтказилади.

Олинган натижалар давлат стандартларида белгиланган меъёрларга солиштирилади. Ўрнатилган меъёрлардан ортиқ чиқиш ҳолатлари юзага келган тақдирда уларга нисбатан қонунчиликда ўрнатилган тартибда таъсир чоралари кўрилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер