Юртимизда эмлаш жараёнларида 27 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди — ССВ
Жорий йил 4 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 271 535 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 144 557 нафарни,
— 2-босқич эмланганлар 75 651 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 51 327 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 27 260 924 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 14 108 774 нафарни,
— 2-босқичда эмланганлар 8 747 014 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 4 405 136 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
— Тошкент шаҳри (36 531 доза),
— Фарғона вилояти (30 162 доза),
— Наманган вилояти (27 829 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 65,8 фоизни ташкил қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг