Юқори палата вакиллари Наврўз байрами муносабати билан маданий тадбирда иштирок этди
Юртимизда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан жойларда кенг кўламли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги «Қашғар» МФЙ ҳудудида Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан «Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!» шиори остида ташкил этилган байрам сайлида Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маруфова, Ёшлар парламенти раиси Лайло Аслонова, шунингдек, маҳаллий ҳокимлик ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган сенатор Наврўз байрамининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, ушбу айём халқимизнинг асрлар давомида шаклланган эзгу қадриятлари, меҳр-оқибат ва бағрикенглик анъаналарини ўзида мужассам этишини таъкидлади.
Шу билан бирга, бундай байрам тадбирлари аҳолининг турли қатламларини бирлаштириб, жамиятда ижтимоий ҳамжиҳатлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.
Тадбир доирасида миллий қадриятлар ва анъаналарни тарғиб этувчи кўргазмалар, халқ ўйинлари ва спорт мусобақалари ташкил этилди. Хусусан, миллий кураш, тош кўтариш ва бошқа этноспорт турлари иштирокчилар ва томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, байрам дастурхонлари миллий таомлар билан безатилиб, сумалак тайёрлаш анъанаси намойиш этилди. Палов пишириш бўйича ўтказилган танлов доирасида турли ҳудудларга хос миллий таомлар тайёрланди.
Тадбир давомида миллий либослар кўргазмаси, саҳнавий чиқишлар ташкил этилди ва халқ оғзаки ижоди намуналари намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг