Юнусободдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида жойлашган ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 14 июль куни соат 07:39 да Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ахмад Дониш кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларининг бирида ёнғин содир бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБга амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Мурожаатга асосан, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:44 да воқеа жойига етиб бориб, соат 08:14 да ёнғин қуршаб олинган ва 08:51 да тўлиқ ўчирилган.
Маълум қилинишича, воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ҳам етиб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг