Юнусобод метро линияси вақтинча ёпилди

11:32 19 Март 2020 Жамият
1584 0

Архив сурат

Юнусобод метро линияси вақтинча ёпилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 19 март куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси вақтинча ёпилди.

Бу янги станцияларни ишга туширишга тайёргарлик кўриш мақсадида ва техник ишлар олиб борилиши муносабати билан амалга оширилгани айтилади.

Таъкидланишича, Юнусобод линияси яқин орада очилади.

“Вақтинчалик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади маълумотда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер