Юнусобод йўлининг Шахристон бекати айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши лозим бўлган метро поезди бузилиб қолди
Жорий йилнинг 23 — октябрь куни соат 09:46 лар атрофида Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг Шахристон бекати айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши лозим бўлган 64-сонли ҳаракат таркибининг ҳаво компрессорида техник носозлик ҳолати аниқланган.
Ҳолат юзасидан тезкор кўрилган чора — тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби соат 10:17 да ҳаракатлана бошлаган. Бу эса, йўналишда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган.
Ҳозирги вақтда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг