ЮНEСКО бош конференциясига энди Самарқанд мезбонлик қилади
Париждаги ЮНEСКО бош қароргоҳида Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНEСКО ўртасида келишув имзоланди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз «Telegram» каналида маълум қилган.
Унга кўра, Самарқанд расман ЮНEСКО Бош конференциянинг 43-сессияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди. Эътиборлиси шундаки, сўнгги 40 йил ичида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган.
«Биз маданият ва санъат воситасида мамлакатимизни халқаро майдонда тарғиб этмоқдамиз, дунё аҳлига янада яқинлаштирмоқдамиз. Бу алоқалар бевосита иқтисодий натижаларга уланиб, қўшма лойиҳалар ва умумий ғояларга айланмоқда», деган Саида Мирзиёева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг