Соатига 60 км чекланган тезлик "Йўл ҳаракати қоидалари"га киритилди

13:14 06 Апрель 2023 Жамият
1733 0

Архив фото

Вазирлар Маҳкамасининг 3 апрелдаги қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилди. Ҳужжат матни Lex.uz порталига жойлаштирилган.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 78-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этиладиган бўлди:

«Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер