Юлдуз Усмонованинг бутун ички ишлар соҳасига қилган муносабати ҳеч нарса билан оқлаб бўлмас ҳолат – Кушербаев
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ички ишлар органлари ходимлари фаолиятидан норозилиги акс этган видеоматериаллар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Депутат Расул Кушербаев ҳам видеоматериал бўйича муносабат билдирди.
“Мен ички ишлар соҳасида виждонан меҳнат қиладиган, мард, жасур, ҳалол минглаб ходимларини биламан ва уларнинг кўпчилигини ўзимнинг яқинларим қаторида кўраман.
Уларга осонмас. Бунинг нимагалигини ўзлари яхши билади. Бироқ бурч, масъулият туйғуси ҳаммасига чидашга, ўз ишини бажаришга ундайди уларни.
Куни кеча маданият соҳаси вакили Ю.Усмонованинг бутун ички ишлар соҳасига қилган муносабати ҳеч нарса билан оқлаб бўлмас ҳолат, деб биламан.
Албатта қонунлардаги тенглик принципидан келиб чиқиб, фуқаро сифатида уларнинг ушбу ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши шарт”, дейилади муносабатда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг