Ётоқхона тўловида кимларга имтиёз берилиши мумкин?

08:03 01 Декабрь 2023 Жамият
425 0

Ётоқхона тўлови бўйича имтиёзни олий таълим муассасалари Кенгаши белгилайди ва бу имтиёз қуйидаги шаклларда берилиши мумкин:

— ётоқхона тўловларидан бутунлай озод этилади:

- кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар;
- чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этганлар) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этганлар);
- меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;
- ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.

— умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади:

- умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари;
- вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабаларга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер