Ёшларнинг даромад манбаи кенгаймоқда
Ўрта Чирчиқ туманидаги “Sanfa products” жамоаси пол қопламалари (линолеум) ишлаб чиқариш борасида ўзига хос тажриба тизимини яратди. Жамоада меҳнат қилаётган уддабурон ёшлар маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишдан мўмай даромад топишмоқда.Ўтган йили 3 миллион 600 минг доллар қийматидаги линолеумлар экспорт қилинди. Бу йил эса мазкур кўрсаткични бундан-да ошириш режалаштирилган. Шунингдек, 2020-2021 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини 35 фоизгача кўтариш кўзда тутилаётир.

Корхонада меҳнат қилаётган 7 нафар хотин-қизлар эса юртимиздаги меҳмонхона ва хостеллар учун маҳаллийлаштирилган синтепон маҳсулотидан ёстиқ ҳамда кўрпа-тўшаклар тикишяпти.
Яна бир гуруҳ ёшлар бунёдкорлик ишларида кенг қўлланиладиган мармар тошларни қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.
Шодиёр МУТАҲАРОВ,
"Халқ сўзи"
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг