Ёшлар — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

12:20 30 Сентябр 2022 Жамият
1274 0

Фото: Халқ сўзи

OʼzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорликда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали талабалари билан «Янги авлод кадрлари» лойиҳаси доирасида «Ёшлар — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ғайрат Абдиев, Наврўз Ризаев, OʼzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши вакиллари ва Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этишди.

Дастлаб йиғилганларга халқ нойиблари томонидан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Самарқанд саммити бўйича тушунчалар берилди. Бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ёшларимизнинг илм-фан тараққиётида уларнинг улуши ва фаоллигини оширишга аҳамият қаратиш кераклиги, келгусида яхши етук кадрлар бўлиб чиқишида эътиборни кучайтириш кераклиги тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, «Янги авлод кадрлари» лойиҳасидан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, мустаҳкам ватанпарварлик ғоясини шакллантириш, сиёсий фаоллигини ошириш, яхши кадрларни етиштириб чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб беришдан иборатлиги қайд этилди.

Қизғин савол-жавоблар тарзида ўтган мазкур тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 15 нафар ёшлар партия сафига кириш истагини билдиришди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер