Ёшлар ва парламент: талабалар Сенат фаолияти билан танишдилар

20:22 11 Март 2026 Сиёсат
331 0

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида талабаларга Сенатнинг фаолияти, парламент юқори палатасининг асосий ваколатлари ҳамда қонун ижодкорлиги жараёни ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Сенатда кўриб чиқилаётган қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, бундай учрашувлар ёшларнинг парламент фаолиятига қизиқишини ошириш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини кенгайтириш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда талабалар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер