Ёшлар учун қатор имкониятлар берилди
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 30 июнь — «Ёшлар куни» муносабати билан йигит-қизлар учун бир қанча имконият ва имтиёз эшиклари очиб берилди.
Жумладан,техникумларга қабул йилда 2 марта ташкил этилиб, талабалар учун давлат гранти сони 2 баробарга оширилади. Шунингдек, техникумлар учун таълим кредити жорий қилинади ва 80 мингдан зиёд ёшларга кредит бериш учун молиявий ресурс ажратилади.
Илм-фан, спорт, санъат, маданият йўналишидаги тўгараклар учун ёшларга олти ой ичида 300 минг сўмдан тўланади.
Бир йил давомида тадбиркорлик дастурларига 4 триллион сўм йўналтириш орқали 220 минг нафар ёшларнинг
бандлиги таъминланади. 130 минг нафар ёшларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқиши учун 160 миллиард сўм субсидия ажратилади. 110 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз эса, давлат корхоналари ва хусусий сектордаги бўш иш ўринларига жойлаштирилади. Шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 250 миллиард сўм субсидия ва компенсациялар берилади.
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган оилаларнинг ҳамма фарзандлари учун йилда бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари сотиб олиш ҳаражатлари 100 фоиз давлат зиммасидан олиб берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг