Ёшлар парламенти Европа Иттифоқининг Ёшлар маслаҳат кенгаши билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда Европа Иттифоқи ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат кенгаши вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида ёшларнинг парламент жараёнидаги фаоллигини ошириш, институционал ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ёшлар маслаҳат кенгаши фаолияти ҳақида маълумот берилди. Мазкур маслаҳат платформаси Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ҳамкорлик дастурлари ва сиёсатларида ёшлар фикрини шакллантиришга хизмат қилади.
Учрашув якунида ёшлар дипломатияси, парламентлараро мулоқот ва халқаро майдонлардаги қўшма лойиҳаларда ёшлар иштирокни кенгайтириш, шунингдек, келгусида қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг