Ёшлар нигоҳида рангин олам сурати

14:27 01 Февраль 2023 Жамият
884 0

Фото: Халқ сўзи

Наманган муҳандислик-технология институтида «Ранглар жилоси» деб номланган кўргазма иш бошлади. Унга мазкур олийгоҳнинг енгил саноат технологияси факультети дизайн йўналишида таҳсил олаётган икки талаба - Моҳинур Баҳодирова ва Гулойим Ўктамованинг ижодий ишларидан намуналар қўйилган. Тасвирий санъат ихлосмандлари бу ерда умидли ижодкорларнинг 180 дан ортиқ асарлари билан танишишлари мумкин.

Ҳар икки муаллифнинг изланишлари маҳсули бу ишланмалар ўқиш жараёнида олинган билимлар ва талабаларнинг шахсий ёндашуви асосида яратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу асарлар композиция, ранг-тасвир, қалам тасвир, портрет ва натрюморт жанрларида ишланган.

— Талабаларимиз ташкил этган кўргазмадаги ҳар бир асар кишига руҳий сокинлик, маънавий завқ беради, — дейди институт ректори Одилжон Маматкаримов. — Улар нозик дид билан яратилгани, ўзига хос фалсафий мазмунга эгалиги билан боғлиқ бу. Яна бир жиҳати, қизларимизнинг ижодий изланишлар ўз тенгдошларига ижодий интилиш учун мотивация беради.

Ёш мўйқалам соҳибаларининг ижодий ишлар кўргазмаси намойиши бир ҳафтага мўлжалланган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер