“Ёшлар меҳнат гузари” биносини қуриш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чортоқ тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Қ.Р. “Т.С.” МЧЖ раҳбари О.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида МЧЖ қарашли ер майдонда “Ёшлар меҳнат гузари” биносини қуриш учун рухсатнома олиб бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари ва 18 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг