Ёш спортчиларнинг даҳшатли фожиаси

17:43 07 Апрель 2018 Дунё
1970 0
Фото: news.com.au

Канадада “Humbolt Broncos” ёшлар хоккей жамоасини олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 14 нафари шифохонага ётқизилди. Йўловчи транспорти воситасида ҳайдовчи билан биргаликда жами 28 киши бўлган. Бу ҳақда “CBC” телеканали Канада қироллик отлиқ полицияси маълумотига таяниб хабар қилди.

Уч нафар жароҳатланганларнинг аҳволи оғир.

Аниқланишича, хоккейчилар мусобақага кетаётган бўлган. ЙТҲ Тисдейл қишлоғидан 30 км. Узоқликдаги трассалардан бирида рўй берган.

Мамлакат бош вазири Жастин Трюдо вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдирди.

“Мен ҳаётдан кўз юмганларнинг ота-онаси бундан кейин қандай яшашларини тасаввур эта олмаяпман...

Мен ушбу даҳшатли фожиадан жабр кўрган инсонларга чин дилдан таъзия билдираман ”, - деб ёзган у “Twitter”даги саҳифасида.


 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер