“Ёш сардор Х“ лойиҳасига старт берилди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
"Халқ сўзи ONLINE"/Юлдуз Ўрмонова. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Hi China“ дунё ёшларини ривожлантириш форуми ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик Меморандуми доирасида ташкил этилган лойиҳа тадбирлари бошланди. Тадбирга бир гуруҳ хитойлик талабалар ҳамда кузатувчи доктор ва профессорлар ташриф буюрди.
Ташрифдан асосий мақсад хитой ва ўзбек талабалари ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш, дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва таълим йўналишларида ҳамкорлик қилишга қаратилган “Ёш сардор Х“ лойиҳасини ўтказишдан иборат. “Ёшлар пресс-клуби“ да ушбу лойиҳанинг расмий очилиши бошланди. Тадбирни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев очиб берди.
— Ўзбекистонга бу йил еттинчи маротаба келишим, — дейди “Hi China“ дунё ёшларини ривожлантириш форуми ижрочи президенти Си Лью. — Ўзбекистонда сўнгги икки йилда олиб борилаётган ислоҳотлар Хитойда қирқ йилдан буён давом этмоқда. “Yosh sardor X“ лойиҳаси асосида хитой ва ўзбек талаба ёшлари ўртасида таълим ҳамда маданият йўналишларида дўстлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда билим ва тажриба алмашишдан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг