«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида ишга таклиф қилинмоқда

21:35 16 Февраль 2021 Жамият
7262 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тасарруфида Сурхондарё вилоятида «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

«Мазкур лицейига юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 3 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни ишга таклиф қиламиз.

«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига «Темурбеклар мактаби»нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади. «Ёш чегарачилар» лицейи ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:
ўқитувчилар учун - 5 баробар;
психолог учун - 3 баробар;
ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари - 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.

«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейида ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:

-она тили ва адабиёти; -рус тили ва адабиёти; -тарих;
-инглиз тили;
-физика;
-астрономия;
-алгебра;
-геометрия;
-кимё;
-биология;
-география;
-маънавият асослари;
-давлат ва ҳуқуқ асослари;
-жисмоний тарбия;
-информатика ва ахборот технологиялари;
-чакирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.
Номзодларга қуйидагилар талаб этилади:
таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан ўз фанини ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича сертификат;
Хорижий тилни билиш даражасини аниқловчи сертификат IЭLTS ёки ДТМ; таълим йўналиши бўйича чоп этилган илмий мақолалар рўйхати; илмий ишлари рўйхати; илмий унвон.

«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг манзили: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси 35-уй.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2021 йилнинг 25 январидан 25 февралига қадар ДХХ Чегара қўшинлари 9785-сонли ҳарбий қисмга (Сурхондарё вилояти Термиз тумани Янгиариқ аҳоли пункти, мўлжал Мудофаа вазирлиги дала-ўқув майдони олдида) ёки 76-229-95-52 телефонига мурожаат қилишлари мумкин», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер