Ёқутистонда ҳаво ҳарорати -56 даражагача пастлаб кетди
-60 даража совуқда инсоннинг ҳимояланмаган юзи салгина шабада эсса сониялар ичида музлаб қолади.
1 январь тонгида Ёқутистоннинг кўплаб аҳоли масканларида -50 даражадан паст ҳарорат қайд этилди.
Хусусан:
-50°С — Сангар, Югорёнок, Уст-Мая;
-51°С — Охотский Перевоз, Итиккўл, Уст-Мил;
-52°С — Крест-Халжай, Намци;
-53°С — Покровск, Амга;
-54°С — Чурапча, Батамай;
-56°С — Оймакон.
Таъкидлаш жоиз, Ёқутистон — дунёда одам яшайдиган энг совуқ ҳудуд. 1926 йилда геолог Обручев Оймаконда Целсий бўйича −71,2 даража совуқ ҳароратни қайд этган.
-60 даража совуқда инсоннинг ҳимояланмаган юзи салгина шабада эсса сониялар ичида музлаб қолади, термометрдаги симоб музлайди, аксарият автомобиллар умуман ўт олмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг