Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд

16:04 03 Январь 2024 Жамият
605 0

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

— БҲМнинг 25 бараваридан 50 миқдорда (8 млн 250 минг сўмдан 16 млн 500 минг сўмгача) жарима солиш;
— 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
— йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
— 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
— 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Агарда мазкур қилмиш:

одам ўлишига;

бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса:

— муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
— 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер