«Ёнгин хавфсизлиги ойлиги» доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

12:32 21 Ноябрь 2022 Жамият
951 0

Республикамиз бўйлаб «Ёнгин хавфсизлиги ойлиги» тадбирлари давом этмоқда. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кучайтирилган тартибда профилактик тадбирларни олиб бормоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳар Бектемир тумани «Сувсоз» даҳасида қурилаётган кўп қаватли бино ишчи-ходимлари билан ташкил этилди. 

Унда соҳа ходимлари томонидан қурувчиларга ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғин ва техника хавфсизлиги, шунингдек, бошқа юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ва зарур тавсиялар берилди. 

Тадбир давомида иштирокчиларга хавфсизлик қоидалариги риоя этиш ҳамда керакли маълумотларни ўзида акс этган буклет ва эслатмалар тарқатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер