Яшиллик — умид, ҳаёт ва келажак, демакдир!

15:03 24 Апрель 2025 Жамият
183 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигидан хабар беришларича, Конимехдаги қаровсиз чўл ҳудудида энди яшилликка тўла “яшил белбоғ” пайдо бўлди.

Гап шундаки, “Азия Транс Газ” қўшма корхонаси ташаббуси билан аввалига 8 гектар ерга қайрағоч, жийда ва бошқа иқлимга мос дарахт-буталар экилди. Бунинг учун мутахассислар жалб қилиниб, тупроқни “барҳаёт” қилиш учун биоўғитлар, биогумуслардан фойдаланилди.

“Инсон қўли гул” деганларидек, чўл ўрнида бугун 20 мингга яқин манзарали ҳамда мевали дарахтлар ўсиб турибди. Ва бу билан ҳудуд нафақат хушманзара, балки табиий ҳаво тозалайдиган, тупроқни барқарорлаштирувчи ҳамда атроф-муҳитни яхши томонга ўзгартирувчи масканга айланяпти.

Бундай ташаббуслар юртимиз экологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. Чунки ҳар бир дарахт — бу умид, ҳаёт ва келажак, демакдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер