«Яшил» техникумларда Экостипендия таъсис этилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 25 март куни Президентнинг «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–110-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Университет ҳамда «Яшил» техникумлар таълим тизимининг узвийлигини таъминлаш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
• «яшил» техникумларда таълим жараёни Университет томонидан ишлаб чиқиладиган ва Касбий таълим агентлиги тасдиқлайдиган таълим дастурлари асосида ташкил этилади;
• «яшил» техникумларда мажбурий ва танлов фанлари Университет томонидан белгиланади;
• Университетнинг 1-босқичида ўқитиладиган мутахассислик фанлари «яшил» техникумларнинг 2-босқич ўқув дастурларига махсус курс сифатида киритилади;
• «яшил» техникумларни муваффақиятли битирган инглиз тилидан В2 даражага эга бўлган битирувчиларга Университет томонидан белгиланган баллар ўртача қийматидан (GPA) келиб чиқиб, бакалавриатнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат берилади;
• «яшил» техникумларда Экостипендия таъсис этилади ва ҳар йили 10 нафаргача иқтидорли ўқувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг