«Яшил макон» лойиҳасига ҳисса қўшаётган фуқаролар рағбатлантирилади

21:55 30 Март 2026 Ҳужжатлар
315 0

Экология қўмитасига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган шахсларни қуйидагича рағбатлантириш ваколатлари берилади:

— камида 100 та дарахт кўчатларини эккан шахсга ёки дарахт экиш учун «Яшил хайрия жамғармаси» платформасига камида 10 млн сўм ҳадя қилган шахсга «Экофаол фуқаро» мақомини бериш;

— камида 1000 та дарахт кўчатлари экилишини ташкил қилган ёки «Яшил хайрия жамғармаси» платформасига камида 100 млн сўм ҳадя қилган тадбиркорларга «Экоҳамкор» мақомини бериш:

бунда тадбиркорларга ушбу мақомдан ўз фаолиятини реклама қилишда фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

Экология қўмитаси томонидан тасдиқланмаган тақдирда экофаолият ва экоакцияларни ташкил қилиш ҳолатларини реклама қилиш реклама қонунчилигини бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади;

— 50 мингдан кам бўлмаган дарахт кўчатлари экилишини таъминлаган ёки «Яшил хайрия жамғармаси» платформасига камида 5 млрд сўм ҳадя қилган шахсларга метсенат мақомини бериш;

— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 5 та яшил боғ ва яшил жамоат паркини ўз ҳисобидан барпо қилган шахсларга «Келажак бунёдкори» давлат мукофотини бериш бўйича таклиф киритиш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер