«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар жадаллашди

16:03 01 Март 2023 Жамият
636 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Фурқат туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 335 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

Бугун туманнинг Бекобод қишлоғида жойлашган «Абдулқаҳҳор ота» зиёратгоҳидан бошланган ободонлаштириш ва ҳудудни яшил маконга айлантириш ишларида 200 нафардан зиёд фурқатликлар фаол қатнашди. Ариқ ёқалари, хиёбон тозаланди ва кўкка бўй чўзган дарахтларнинг таги оқланди. Минг тупга яқин дарахт ниҳоллари экилди.

Ҳашарда иштирок этган Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов фаоллар ва нуронийлар билан суҳбатда зиёратгоҳда замонавий лойиҳа асосида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида маълумот берди. Унга кўра, зиёратгоҳга кириш учун икки томонлама йўл, Оталар чойхонаси, муҳташам мақбара, болалар майдончаси, автотураргоҳ, боок- cафе ҳамда 50 ўринли амфитеатр қурилади.

Нуронийлар эзгу ишлар бардавом бўлиши учун дуога қўл очдилар. Зиёратгоҳда уч авлод иштирокида бир пиёла чой устида самимий суҳбат уюштирилди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер