«Яшил макон»: кўчат экишга киришилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Бу йилги баҳор мавсумида 9 миллион 578 минг туп кўчат ўтқазилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун ҳудуд иқлимига мос дарахт навлари танлаб олинган. Эътиборлиси, кўчатларнинг барчаси вилоятдаги ўрмончилик хўжаликларида етиштирилган.

— Шу йилнинг ўзида Андижон, Хонобод шаҳарлари, Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманларида «яшил белбоғ»лар ташкил этилиши белгиланган, — дейди вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходими Лочинбек Исомиддинов. — Шунингдек, шаҳар ва туманларда «Яшил боғлар», «Яшил жамоат парклари» барпо қилинади. Экилган кўчатларни парвариш қилиш, суғориш мақсадида 26 километр узунликдаги суғориш тармоғи тортилиб, 16 та ер ости сув қудуғи ишга туширилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг