Яшил энергия афзалликлари

13:04 11 Февраль 2025 Жамият
241 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мутахассисларнинг маълум қилишича, мамлакатимизда қуёш ва шамол энергияси салоҳияти электрга бўлган ҳозирги эҳтиёжни 10-12 баробар ортиғи билан қоплашга етади. Бу эса жойларда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишни тақозо этади. Бу борада Андижон вилоятида 2023-2024 йилларда 1626 та ижтимоий соҳа объектлари, 12826 та аҳоли хонадонлари ва 33 та кўп қаватли уйларга қуёш панеллари ўрнатилганлиги ўзининг ижобий самарасини бера бошлади.

— Ўтган йили хонадонимга 10 квт.ли қуёш панелини ўрнатган эдим, — дейди Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Абдураҳмон Обиджонов. — Самарасини дастлабки куннинг ўзидаёқ сездим. Эҳтиёжимдан ортган ҳар бир квт. электр энергиясини давлатга минг сўмдан сотдим. Жорий йилда яна қўшимча 10 квт.ли панел ўрнатдим. Бунинг натижасида сарфланган электр энергиясидан ташқари ҳар ойда 2,5 млн. сўмдан зиёд даромад топиш имконига эга бўлдим.

Айни пайтда вилоятда 2 мингдан ортиқ аҳоли билан шартномалар тузилган. Энди улар ўз истеъмолидан ортган электр энергиясини давлатга сотиш орқали қўшимча маблағга эга бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер