Яраланган қуш қутқарилди

12:07 28 Март 2025 Жамият
283 0

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Оқолтин тумани бўлими инспекторлари назорат рейд тадбирлари асносида симёғочга илиниб, жиддий жароҳат олган лайлакни кўриб қолди. Улар зудлик билан паррандани қутқаришга киришди.

Бошқарманинг матбуот хизмати хабарига кўра, жароҳатланган қуш махсус парвариш учун Оқолтин тумани ветеринария бўлимида мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди.

Ҳозирда лайлак зарур парвариш ва даволаш жараёнида бўлиб, унинг соғайиши учун барча чоралар кўрилмоқда. Лайлак тўлиқ соғайгач, яна табиат қўйнига қайтарилади.

Маълумот учун. Сирдарё вилоятининг сувлоқ ҳудудларида, айниқса, Мирзаобод, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё туманларида лайлаклар жуда кўп учрайди. Эзгулик ва фаровонлик рамзи бўлган ушбу парранданинг фандаги номи «Туркистон оқ лайлаги»дир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер