Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб 8 мингга яқин россияликлар уйларига қайтолмаяпти

12:59 01 Март 2026 Дунё
950 0

Яқин Шарқ давлатлари осмони ёпиқлиги сабабли 8 мингга яқин россияликлар учинчи мамлакатларда қолиб кетган. Бу ҳақида «Контехт» Telegram-канали хабар берди.

Россия туроператорлари ассоциацияси маълумотларига кўра, ҳозирда Форс кўрфази орқали транзит рейсларининг кечикиши ва бекор қилиниши туфайли 6 минг нафардан 8 минг нафаргача бўлган россиялик сайёҳлар уйларига қайтолмаяпти.

«Асосий оқим Air Arabia, Qatar Airways, Emirates, flydubai, Gulf Air ва Oman Air авиакомпанияларидан чипталари бўлган йўловчилардан иборат. Бугун, 1 март куни минтақада 700 дан ортиқ рейс бекор қилинди», дейилади ассоциация баёнотида.

Шунингдек, БАА ҳукумати мамлакатдаги жароҳатланган ва манзилига кета олмаган сайёҳлар учун турар жой ва таъминот билан боғлиқ барча харажатлар қоплаб берилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер