Яқин Шарқ давлатларидан Ўзбекистонга қайтарилган юртдошларимиз сони очиқланди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ минтақасидан Ўзбекистонга қайтарилган юртдошларимиз сони тўғрисида маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 7 март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, Яқин Шарқ минтақасидан Ўзбекистонга жами 17 152 нафар юртдошимиз олиб келинган.
Жумладан:
- Саудия Арабистонидан – 14 502 нафар;
- Бирлашган Араб Амирликларидан – 2 356 нафар;
- Эрондан – 42 нафар;
- Қатардан – 218 нафар;
- Баҳрайндан – 27 нафар;
- Ўмондан – 7 нафар.
«Ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич асосда амалга оширилмоқда. Айни пайтда қайтариш ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда», — дейилади ТИВ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг