Япониянинг ROTOBO ассоциацияси президенти билан учрашув ўтказилди

12:42 28 Ноябрь 2023 Сиёсат
145 0

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Япониянинг ROTOBO ассоциацияси президенти Масами Иижима билан учрашув ўтказди.

Япониянинг йирик компаниялари иштирокида яшил энергия, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг янги форматлари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Япония ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни рағбатлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш бўйича келишувларга эришилди.

ROTOBO 1967 йилда ташкил этилган. Ассоциация таркибига 200 га яқин савдо фирмалари, турли соҳалардаги корхоналар, банклар, акциядорлик жамиятлари, саноат бирлашмалари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер