Япониядан ғалаба, Жанубий Корея ва Саудия Арабистонидан мағлубият

10:16 01 Апрель 2026 Спорт
181 0

Кеча, 31 март куни FIFA кунлари доирасида Осиёнинг гранд терма жамоалари халқаро ўртоқлик ўйинларида иштирок этишди.

Қитъанинг энг номдор жамоаси Япония кеча Лондонда Англия термасини мағлуб этишни уддалади. Ўйинда киритилган ягона голга Каору Митома муаллифлик қилди.

Қитъанинг яна бир номдор жамоаси Жанубий Корея эса кеча Венада Австрия меҳмони бўлди. Ўйин мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга “Ливерпул“ футболчиси Марсель Забитцер муаллифлик қилди.

Мундиал масаласини аллақачон ижобий ҳал этишга улгурган Сербия ва Саудия Арабистони терма жамоалари кеча Доҳада ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказдилар. Учрашув 2:1 ҳисобида Европа вакилининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Страхиня Павлович ва Александр Митрович муаллифлик қилди. Саудия Арабистони термасининг ягона жавоб голи эса Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан томонидан киритилди.

Ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатига йўл олган Иордания термаси кеча Нигерия билан назорат ўйини ўтказди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Голларга Иорданиядан Муса Ал-Тамари ва Муҳаммад Довуд муаллифлик қилди. Нигериянинг жавоб голлари эса Мозес Саймон ва Эммануэл Фернандес ҳисобига ёзилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер