Японияда янги Бош вазирни сайлаш 14 сентябрга белгиланди

22:43 02 Сентябр 2020 Дунё
809 0

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Япония Бош вазири Синдзо Абэ соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўз вазифасини муддатидан аввал бошқа етакчига топширишини маълум қилганди.

Япониядаги ҳукмрон Либерал демократик партия янги Бош вазир 14 сентябрда сайланиши ҳақида маълум қилди. 

Либерал демократик партиянинг бош кенгаши ўзининг йиғилишида сайлов куни 14 сентябрь бўлишини маъқуллаган. 16 сентябрда эса Япония ҳукуматининг янги раҳбари парламентда тасдиқланиши кутилмоқда. 

Шунингдек, Бош вазирликка номзодларни рўйхатдан ўтказиш 8 сентябрга белгиланди.

Японияда Бош вазирни парламент сайлайди. Парламентдаги энг кўп ўринга эга партия етакчисига айланган шахс бир вақтнинг ўзида Бош вазир лавозимини ҳам қўлга киритади.

Айни пайтда Абэнинг давомчиси бўлишга 4 нафар номзод бўлиб, уларнинг ичида Ёшиҳиде Суганинг Япония Бош вазири бўлишининг эҳтимоли кўпроқлиги айтилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер