Японияда учар автомобиллар ишлаб чиқарила бошланди
“Suzuki” вa “SkyDrive” брендлари автомобилнинг янги турини яратади. “SkyDrive SD-05” деб номланган модель Ивата (Япония) шаҳрида ишлаб чиқарилади.
Бу учувчи томонидан бошқариладиган икки ўриндиқли “eVTOL” йўловчи такси самолётининг ишлаб чиқариш модели бўлади. учар автомобилнинг тахминий максимал тезлиги 100 км/соатни ташкил этади, батарея қуввати, шунингдек, вертикал парвоз ва қўниш имкониятларига ҳам эга.
Биринчи учар автомобиль “Expo 2025” кўргазмасида намойиш этилиши режалаштирилган. У кейинги йил Осакада (Япония) бўлиб ўтади. Барча сертификатлар олингандан сўнг, учар автомобиллар сотувга чиқарила бошлайди.
Улар йилига камида 100 та “SkyDrive SD-05” ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг