Японияда кучли зилзила содир бўлди. Жабрланганлар бор

23:36 07 Октябр 2021 Дунё
1433 0

Фото: Reuters

6,1 магнитудали зилзила пойтахт Токиога қўшни Чиба префектурасида содир бўлган. Бу ҳақда Япониянинг бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, табиий офат маҳаллий вақт билан 22:41 да юз берган. Зилзила таъсири Япониянинг 47 префектурасидан 26 тасида сезилган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Цунами хавфи ҳам эълон қилинмади.

Маҳаллий NHK телеканали эса камида беш киши жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатди.

Бош вазир Фумио Кисида маълумотларни аниқлаштириш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун чоралар кўришга чақирган.

Ҳукумат бош котиби Хироказу Матсунонинг айтишича, фавқулодда хизматларга, асосан, Канто минтақаси, Токио ва унга яқин префектураларда кўп сонли мурожаатлар бўлган.

Бош котиб ядровий иншоотларда, хусусан, Кавасаки шаҳридаги "Toshiba" ядро технологиялари тадқиқот институтида фавқулодда вазият бўлмаганини қайд этди.

"Kyodo“ агентлиги эса Ибараки префектурасидаги «Токай-2» атом электр станцияси ишида узилишлар кузатилмагани хабар қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, Токиода метро поездлари ҳаракати тўхтатилган. Зилзиладан сўнг 250 га яқин уй электр таъминотидан узилиб қолган.

Токиодаги "Nippori-Toneri Liner" йўналишида поезд қисман рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида уч киши жароҳат олгани айтилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер