Японияда чанғичилар гуруҳини қор кўчкиси босиб қолди. Икки киши ҳалок бўлган

22:34 11 Март 2024 Дунё
367 0

Фото: iStock.com

Япония шимолидаги Хоккайдо оролидаги Ётэй тоғида чет элликлар эканлиги тахмин қилинаётган чанғичилар гуруҳини қор кўчкиси босиб қолди. Улардан икки нафари ҳалок бўлди.

«Киодо» агентлигининг қутқарув хизматларига таяниб хабар беришича, ҳодиса 11 март куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 10:00 да содир бўлган. Фалокат олти нафар чанғичидан иборат гуруҳ ёввойи қияликдан тушаётган вақтда юз берган.

Гуруҳнинг уч нафар аъзоси қор кўчкиси остида қолиб кетган. Улар мустақил чиқиб олишга муваффақ бўлган. Манбада ҳалок бўлганларнинг миллати ҳақида маълумот йўқ.

Шунингдек, агентлик воқеа содир бўлган куни ҳудудда қор кўчкиси ҳақида огоҳлантириш берилмаганини ҳам қайд этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер