Япония билан ҳамкорлик ва дўстлик алоқалари ҳар соҳада мужассам(Фото)
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистондаги Япония элчихонаси томонидан бир гуруҳ журналистлар учун пресс тур ташкил этилди. Унда ОАВ ходимларига япон маданиятига алоқадор маълумотлар тақдимоти намойиш этилиб, ҳамкорликда амалга оширилган бир қатор ишлар билан, хусусан, Тошкент ахборот технологиялари университетида ташкил этилган медиа ўқув маркази, 121 мактабда ўқувчилар учун йўлга қўйилган инглиз тили, ментал арифметика ва математика курслари, шунингдек, Дзюдо федерацияси фаолияти билан таништирилди.
Пресс турда журналистларга Япония элчихонасининг иқтисодиёт ва иқтисодий масалалар бўйича биринчи котиби Ямото Йоко, JICA (Japan International Cooperation Agency) агентлиги лойиҳалар директори Мизухо Кубота ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамроҳ бўлди.
Таҳририятимиз мухбирлари ушбу пресс турда иштирок этди. Бу ҳақида батафсил мақола тез орада “Халқ сўзи” ҳамда “Народное слово” газеталарида, шунингдек, xs.uz online расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Юлдуз Ўрмонова,
Ойбек Болтабоев.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг