Январда 668,2 млрд сўмлик қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

16:57 21 Март 2026 Иқтисодиёт
462 0

2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 668,2 млрд сўмлик қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ишлаб чиқариш ҳажми ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 0,3 млрд сўм;
  • Андижон вилояти – 49,2 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 11,1 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти – 4 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 1,6 млрд сўм;
  • Навоий вилояти – 2,1 млрд сўм;
  • Наманган вилояти – 20,2 млрд сўм;
  • Самарқанд вилояти – 34,4 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 0,5 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти – 3 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти – 206,1 млрд сўм;
  • Фарғона вилояти – 32,4 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти – 22,1 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри – 281 млрд сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер