Январь ойида Малайзияга борган ўзбекистонликлар сони очиқланди
2026 йилнинг январь ойида жами 2 686 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Малайзияга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича кўриниш олган:
- саёҳат – 2 563 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 104 нафар;
- ўқиш – 14 нафар;
- хизмат юзасидан – 5 нафар.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 800 нафарга ёки 42,4 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг