Январь ойида ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ҳажми тўғрисида маълумот берилди

13:51 26 Март 2026 Иқтисодиёт
303 0

2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 376,8 млрд сўмлик асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ҳажми бўйича, Тошкент шаҳри биринчи ўринда қайд этилиб, пойтахтда январь ойида 265,6 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Ундан кейинги ўринларда 34,2 млрд сўм кўрсаткич билан Наманган вилояти иккинчи, 28,4 млрд сўмлик маҳсулот билан Сирдарё вилояти кучли учликда қайд этилган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 19,3 млрд сўм, Тошкент вилоятида 15,8 млрд сўм, Сурхондарё вилоятида 5,2 млрд сўм, Андижон вилоятида 4,3 млрд сўм, Бухоро вилоятида 1,2 млрд сўм, Фарғона вилоятида 1,1 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 0,9 млрд сўм, Хоразм вилоятида 0,8 млрд сўм ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,1 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер