Янгийўлда сартарош йигит пичоқлаб ўлдирилди

09:03 14 Апрель 2026 Жамият
358 0

Иллюстратив фото

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида сартарош пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда «Миллар» кўрсатувида хабар берилди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 11 апрель куни кечки пайт Янгийўл шаҳрида содир бўлган. Сартарошлик билан шуғулланган йигит кўчадаги бақир-чақирни эшитиб ташқарига чиққан ва шовқин кўтараётган ёшлар ўртасидаги жанжални тинчлантирмоқчи бўлган.

Бироқ масала жиддийлашиб, унинг ўзи ҳам йигитлардан бири билан тортишиб қолган. Шундан сўнг, ортига қайтиб ишини давом эттирган. Орадан бир муддат ўтиб, сартарош ҳаво алмаштириш учун ташқарига чиққан пайтида пичоқланган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш ) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер