Янгийўл туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

16:20 02 Январь 2024 Жамият
242 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.S.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар Янгийўл тумани, Чирчиқ дарёси бўйидан 46 минг м3 қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олганликлари натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,3 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер