«Янги Зарафшон»нинг 52 йиллик муаммоси барҳам топди

15:21 18 Сентябр 2024 Жамият
286 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги «Янги Зарафшон» маҳалласи ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ташкил топган. Маҳалла аҳли бир қатор инфратизим қулайликлари ҳамда ижтимоий муҳофаза тадбирларидан четда қолган эди.

Ҳудуд «Обод маҳалла» лойиҳаси асосида ободонлаштирилиб, кўчаларга асфальт ётқизилди. Электр тармоқлари янгиланди. Бир сўз билан айтганда, маҳалла аҳли ҳам Зарафшон шаҳри аҳолиси фойдаланаётган қулайликлардан баҳраманд бўлди.

— Бироқ аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш муайян сабаблар, яъни Зарафшон шаҳрининг «Иссиқлик манбаи» ДУК орқали ичимлик суви билан таъминланганлиги туфайли бироз ортга сурилди, — дейди «Навоий сув таъминоти» АЖ директори Отабек Зарипов. — Президентимизнинг қарори асосида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб «Иссиқлик манбаи» ДУК тасарруфида бўлган Навоий, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ тумани ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчаси «Навоий сув таъминоти» АЖ балансига ўтказилди. Бу «Янги Зарафшон» маҳалласида сув таъминоти яхшиланишига имкон берди.

«Янги Зарафшон»нинг ичимлик суви билан боғлиқ 52 йиллик муаммолари барҳам топди. Бугун маҳалла аҳли «Ислоҳотлар инсон учун» тамойили самараларини ўз ҳаётларида чинакам ҳис этаётганидан мамнун.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер