Янги уй калитлари ўз эгаларига топширилди
Байрам кунлари Навоий шаҳрида 426 оила ўз хонадонларида уй тўйларини нишонлашади.
Ушбу хонадонларнинг 210таси шаҳар аҳолисининг турар жойга ўта муҳтож қатлами учун узоқ муддатли кредит асосида бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.
Умуман жорий йил вилоят бўйича аҳолининг ижтимоий муҳофазаланган оилалари учун 1006 та хонадонлар бунёд этилиб, уларнинг 400 тасиНавоий шаҳрида фойдаланишга топширилади.

Мазкур уйларнинг калитларини топшириш тантаналарида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачалари ҳам тақдим этилмоқда.
Шунингдек, шаҳарда “ZARAFSHON GOLDEN GROUP” компанияси томонидан 17 100 млн. сўмликдан ортиқ маблағ йўналтирилиб, замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида кўркам тарзда бунёд этилган 216 та хонадонли уй ҳам шунча оиланинг байрам қувончини қўшалоқ қилди. Мазкур қўп қаватли уйнинг биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, ён-атрофида болалар майдончалари, ҳордиқ учун айвончалар ва ўриндиқларнинг янгича дизайн билан ўрнатилганлиги уй соҳибларига манзур бўлмоқда.

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг