Янги телеграм бот ишга тушди
Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида @tezkor_murojaat_bot телеграм боти ишга тушди.
Мазкур ботга Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органлари фаолияти билан боғлиқ эътирозлар ёки давлат хизматлари кўрсатилиши юзасидан таклифларни аудио, видео ва бошқа форматларда йўллаш мумкин.
Ботга юборилган мурожаатлар реал вақт режимида кўриб чиқилиб, уларга тезкорлик билан жавоб берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг