Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчиларига етказиш мақсадида ўқув-семинарлар бошланди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган ўқувлар старт олди.
Жараён барча вазирлик, идоралар ва уларнинг қуйи тузилмалари, ҳокимликларда жорий йилнинг 27 сентябрига қадар давом этади. Ўқув Давлатимиз раҳбарининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Семинарлар натижадорлигини ошириш мақсадида тажрибали мутахассислардан иборат махсус экспертлар гуруҳи шакллантирилди.
Мақсад — бошқарувда конституциявий нормаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиш, пировардида "инсон қадри" тамойили асосида халққа хизмат кўрсатишнинг сифат даражасини оширишга эришиш.
Маълумот учун: бугун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлигида семинарлар ташкил этилди ва 2 минг нафардан ортиқ давлат хизматчилари қамраб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг