Янги Рим Папаси Ўзбекистон Раҳбарияти ва халқига миннатдорлик билдирди
2025 йил 18 май куни Рим Папаси Лев XIV нинг расман лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида қатнашди.
Тадбирда қатнашиш учун бутун дунё бўйлаб жами 250 минг киши Ватикан майдони ва унинг атрофига йиғилди.
Маросимнинг расмий қисми якунланганидан сўнг Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов янги сайланган Рим Папасини табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илиқ саломларини йўллади.
Ўз навбатида, янги Рим Папаси Ўзбекистон Раҳбарияти ва халқига чуқур миннатдорлик билдирди.
Маросимда 156 та хорижий мамлакат, қироллик уйлари ва диний конфессиялардан делегациялар вакиллари қатнашди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг